Илмий-амалий ҳамкорлик доирасидаги ишлар Пскем ГЭС қурилиш майдонларига кўчди

22.09.2020

Маълумки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўртасида узвий илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатилган. Бу борада, гидроэнергетика соҳаси тараққиётида илм-фан соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик, хусусан, назарий ва амалий билимлар уйғунлиги, ўзаро ҳаракатларнинг мувофиқлиги, икки томонлама самарали ва манфаатли ҳамкорликда намоён бўлмоқда, хабар беради uzgidro.uz.

Институтнинг “Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор М.Бакиев, доцент Ў.Қаҳҳоров ва бир гуруҳ мутахассислар Пскем ГЭС тўғонининг қурилишида грунтларни зичлаш жараёни бўйича олиб борилаётган дала-тажриба ишларида фаол иштирок этишмоқда.

Дала-тажриба ишлари тегишли меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Соҳа олимларининг ана шундай реал объектлардаги дала-тажриба ҳамда лойиҳалаш-қурилиш ишларига фаол жалб этилиши “фан – таълим – ишлаб чиқариш” интеграциялашувини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.