“Қодирия ГЭСлар каскади” УК: фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий машғулотлар ўтказилди

12.12.2020

“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2020 йил 26 ноябрдаги 149-сонли буйруғи ҳамда 9 декабрдаги 02-09/350-сонли топшириғи ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, “Қодирия ГЭСлар каскади” унитар корхонасида 2020 йил 10 декабрь куни 57-сонли фармойиш ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, каскад таркибидаги гидроиншоотлар, хусусан, гидроэлектр станцияларда резервуарлар, технологик қурилмалар, ускуналар ҳамда электр тармоқларининг техник ҳолати ўрганилди, ёзади uzgidro.uz..

Шу билан бирга, гидроэлектр станцияларда технологик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин пайтида зудлик билан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ўз ичига олувчи амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, каскаднинг масъул ходимлари иштирокида, тасдиқланган жадвал (график) асосида саноат ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилди.

Машғулотлар давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар ҳақида маълумотларни ўз вақтида ва ишончли тақдим этиш бўйича диспетчерлик хизматчилари ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича масъул этиб тайинланган ишчи-ходимлар учун навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилди.

Тадбирлар давомида куз-қиш мавсумида электр иситиш анжомларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига тўла риоя қилиш бўйича тушунтириш, амалий тарғибот ишлари олиб борилди.