“Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК: фавқулодда вазиятларга доир ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

24.02.2021

“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2021 йил 29 январдаги ““Ўзбекгидроэнерго” АЖда ходимлар ва гидроэнергетика корхоналарини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2021 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги 14-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида корхонанинг 2021 йил 5 февралдаги ““Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхонасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2021 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги 26-сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

Мазкур буйруқда белгиланган чора-тадбирларни бажариш мақсадида, корхонада ишчи-ходимларни иш жойларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси соҳасида назарий-амалий жиҳатдан тайёрлаш юзасидан тавсия этиладиган мавзулар бўйича тасдиқланган жадваллар асосида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Машғулотлар масъул мутахассислар иштирокида ташкил этилмоқда.