Соҳибқирон Амир Темур хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

11.04.2021

Бугун, 9 апрель куни буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 685 йиллик юбилей санаси мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Буюк бобокалонимиз Амир Темур йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, нафақат Марказий Осиё, балки дунё тарихида ўчмас из қолдирган давлат арбобидир.

Амир Темур асос солган темурийлар салтанати, миллий давлатчилик тизими, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан ва бебаҳо мероси, дунё цивилизацияси равнақига қўшган улкан ҳиссаси, адолат ва ватанпарлик ғояларининг устуворлиги асрлар оша жаҳон тамаддунининг ажралмас шонли саҳифаларида мудом барҳаётдир.

 

Бугун, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти, Маънавий-маърифий ишлар бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Жамият ижро аппаратининг бир гуруҳ фаоллари ҳамда ёшлар вакиллари жамоаси томонидан пойтахтимиз марказидаги Амир Темур хиёбонида юксак шараф ва ифтихор рамзи бўлган Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, буюк аждодимизнинг хотираси ёд этилди.

 

 

Айтиш жоизки, Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари миллатимизнинг маънавий-руҳий суянчи, халқимизнинг боқий ифтихори ва шонли ғуруридир.