Йирик ГАЭСлар: Гильбоа

17.04.2021

Гильбоа ГАЭС (гидроаккумулятор электр станцияси) – Гильбоа тоғининг шарқий ёнбағрида, Исроилнинг Галилея вилоятида жойлашган гидроаккумулятор электр станцияси бўлиб, умумий қуввати 300 МВтни ташкил этади. Ушбу ГАЭС энергетик юкламанинг турли ҳолатларини бир хил даражада ушлаб туриш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

Юқори ва қуйи бьефлар орасидаги баландлик фарқи 500 метрни ташкил этади. Станция энергиянинг паст юкламали соатларида ортиқча қувват ишлаб чиқаришга қодир бўлиб, юқори юкламали соатларида қўшимча қувват ҳосил қилиш имкониятига эга.

Станцияда 2 та резервуар мавжуд бўлиб, улар 4 500 метрлик туннель билан туташади.

Станциянинг сув сарфи дастлабки тўлдириш жараёнида 2,7 млн. м3 ҳамда қўшимча равишда йиллик буғланишнинг компенсацияси учун 600 000 м3 ни ташкил қилади.

Ушбу ГАЭС учун мавжуд сувларнинг биринчи оқими Эмек водийси ирмоқлари ва Иордан дарёсидан келади. Кейинги сув булоқлари эса, Жанубий Иордан дарёсига тўғри келади.