“КФК кичик ГЭСлар каскади” УКда жорий технологик текширувлар ўтказилди

07.05.2021

Жорий йилнинг март ойида “Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскади” унитар корхонасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада, корхонада электр энергия ишлаб чиқариш жараёнида технологик жиҳозларда юз бериши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этишда Хитой Халқ Республикасининг етакчи “Dongfang Electric International Corporation” компаниясининг бир гуруҳ муҳандис-мутахассислари билан биргаликда самарали иш олиб борилди.

Натижада, бир қатор носозликлар ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этмаган ҳолда, ўз вақтида бартараф этилди. Шунингдек, айрим қурилмалардаги носозликларни бартараф этиш учун хитойлик мутахассислар томонидан зарурий эҳтиёт қисмларни етказиб беришга келишилди.