Европа ГЭСлари: Женисья ГЭС

11.05.2021

Женисья ГЭС Франциянинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган гидроэлектр станция ҳисобланади. Мазкур ГЭС Швейцария ва Франция ўртасидаги нейтрал чегара ҳудудида, Энжу-женисья мавзесида жойлашган бўлиб, Рона дарёсидаги ишлаб чиқариш қуввати жиҳатидан Шанси-Пуни ва Шейшель ГЭСларидан юқори ўринда туради.

ГЭСнинг қурилиш ишлари 1937 йилда бошланган бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши туфайли маълум муддатга тўхтатилган. 1945 йилдан эътиборан ГЭСда қурилиш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилган. ГЭС учун тўғон икки йил ичида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тўғон баландлиги 104 метр, узунлиги эса, 165 метрни ташкил этади. ГЭСда олиб борилган синов ишлари мувафаққиятли якунланган сўнг, 1948 йилда ишга туширилди.

ГЭСда ҳар бирининг қуввати 70 МВтга тенг бўлган 6 та Фрэнсис туридаги гидроагрегатлар ўрнатилган. Бу эса, йилига ўртача 1,6 млрд. кВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Женисья ГЭСда диспетчерлик маркази жойлашган бўлиб, мазкур марказда ГЭСлар фаолияти назорат қилинади. Рона дарёсида жойлашган барча ГЭСлар назорати мазкур марказ орқали олиб борилади.