ЯШИЛ ТАРИФДАГИ ДАВЛАТ

07.07.2021

Вьетнам давлатида электр энергетикаси соҳасида ишлаб чиқариш ва белгиланган қувватларни ошириш борасида “Яшил тариф” жорий этилди. Вьетнамда ўтган 2020 йилда мамлакат бўйлаб қуввати 9,5 ГВт дан ортиқ қуёш панеллари ўрнатилди. 2020 йил давомида аҳолининг уй-жойлари томларида ўрнатилган қуёш қурилмаларининг сони 2019 йилдаги 378 МВт дан 9,583 ГВт га оширилган бўлиб, режа кўрсаткичи 2435 % га оширилди.

Мамлакатда жорий этилган пандемия даврига қарамасдан, Вьетнамда аҳоли турар-жойлари томларидаги қуёш тузилмаларини ўрнатиш ишлари давом эттирилди.

Ўрнатилган қуёш панеллари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўсиш суръати ўтган 2020 йилнинг учинчи чорагида ошишда давом эттирилди. Ишлаб чиқариш қувватларининг кескин ошиш даври 2020 йилнинг декабрь ойига тўғри келди. Мазкур кескин ўсиш натижасида 2020 йилнинг 31 декабригача қуёш панелларидан тижорат йўналишида фойдаланиш ниятида бўлганлар учун 20 йил давомида кВт.с га 0,0839 АҚШ доллари тўлаш имконияти FIT2 (“яшил тариф" деб аталади) жорий этилишига сабаб бўлди.