ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

29.06.2020

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низоми ишлаб чиқилди, хабар беради uzgidro.uz.

 “Ўзбекгидроэнерго” АЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вакили О.Джураев, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Б.Амирсаидов, Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги хизмати вакиллари, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим ташкилотлари бош муҳандислари ҳамда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандислари иштирокида видеоконференция ўтказилди.